Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 219 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотин-қизлар ҳимояси доимий эътиборда

×

 2021-11-30 17:39:04    73

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар, ҳусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида" нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолган йигит- қизларнингхатти-ҳаракатларини назоратга олишда уларнинг ота-оналари масъулиятини ошириш, кашандалик, хатти-ҳаракатларини назоратга олишда уларнинг ота-оналари масъулиятини ошириш, кашандалик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа иллатлар профилактикаси" каби долзарб вазифалар назарда тутилган. Бу эса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига илғор ишусулларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш бўйича фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик ташкил этишни тақозо этади. Бугунги кунда шахс ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноятларнинг 40 фоизи, ҳар тўртта қотилликнинг биттаси, қасддан баданга шикаст етказишларнинг ҳар бештадан биттаси, ҳақорат қилиш ва туҳматнинг саккизтадан биттаси айнан оила-турмуш соҳасида содир этилмоқда. Ўзбекистон Pecпубликacи Президенти Ш.Мирзиёевнинг: "Оилаларда носоғлом муносабатлар, қайнона-келин, эр-хотин ўртасидаги жанжаллар, хотин-қизларимиз орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари борлиги шахсан мени қаттиқ изтиробга солмоқда" деган фикрлари мавзунинг қанчалик долзарб эканлигини яққол кўрсатиб турибди. Ички ишлар органлари ходимлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда биринчи бўғинлардан бири бўлиб, ходимларнинг малакаси ва зўравонлик содир этилган ҳолларда амалга оширилган дастлабки ҳаракатлари катта аҳамиятга эгадир. Зўравонликдан жабрланган аёлнинг профилактика инспектори давлат ҳимоясини таъминлай беришига бўлган ишончига келгуси ҳаракатлари боғлиқ.

Зўравонликдан эркаклар ҳамжабрланиши мумкин, лекин хотин- қизларнинг зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли юқорилиги, зўравонлик турлари, оғирлик даражаси ва келиб чиқадиган оқибатлар кескин фарқланишини инобатга олган ҳолда, сўнгги ислоҳотлар айнан уларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Бугунги кунда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимизда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид бир қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди. Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда шахсни зўравонликлардан, шу жумладан оилада содир этиладиган жиноийзўравонликлардан ҳимоя қилиш механизми мустаҳкамлаб қўйилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси,фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро келишув ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича халқаро келишув оилани жамият асосидаги гуруҳ деб тан олади ҳамда шахсни оиладаги зўравонликлардан ҳимоя қилади.

Миллий қонунчилигимизда ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устуворлик касб этади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: “Ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка,шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас", деб қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси "Хотин- қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида" Қонунининг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Хулоса қилиб айтганда, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни доимий равишда изчил амалга ошириш содир этилаётган зўравонликнинг камайишига олиб келиши аниқ.

М.Абдужалилов

Жиноят ишлари бўйича

Ўзбекистон туман судининг девонхона мудири