Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати сайловчилар билан учрашмоқда

×

 2021-11-30 17:03:14    79

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб сайловчилар билан учрашмоқдалар. Жойлардаги муаммоларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашилмоқда.

Бу ҳақда ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши хабар бермоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева айни кунларда Ўзбекистон туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Депутат тумандаги “Элчи”, “Кичик Оқмачит”, “Беруний” ва “Учбулак” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар билан учрашди. Учрашувларда сайловчилар билан мулоқотлар ташкил этилди.

“Юзма-юз мулоқотларда мактаб биносини таъмирлаш, мактабгача таълим ташкилоти қуриш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергияси, ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 15 дан ортиқ масалалар кўтарилди. Ушбу масалаларнинг айримлари туман мутасадди ташкилотлар вакиллари ёрдамида ҳал этилди. Айрим масалалар навбатдаги дастурларга киритиладиган бўлди”, дейилади ЎзЛиДеП вилояти Кенгаши хабарида.

Халқ вакилининг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.