Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги 22-мактаб ва “Гулшан” хусусий мактабида ҳам иссиқлик тизими тўлиқ янгиланмоқда

×

 2021-11-29 21:39:36    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги таълим даргоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билим масканларида муносиб шароитларни яратиш чоралари кўрилмоқда. 

Хусусан, давлат ва маҳаллий дастурлари ҳамда ота-оналар, аҳоли мурожаатлари асосида илм даргоҳларда ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири, тумандаги 22-мактабда ҳам амалга оширилаётган бўлиб, айни кунларда мактабнинг иситиш тизими тўлиқ таъмирланмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу жараёнларнинг бажарилиши сифатини ўрганиш мақсадида мазкур мактабда бўлди. 

Таълим масканида бугунги кунда 695 нафар ўқувчи ёшларга 52 нафар устоз-педагоглар таҳсил беришмоқда. 

Мактаб биносида “Гулшан” хусусий мактаби ҳам жойлашган бўлиб, иситиш тизимини янгилаш тадбирлари мазкур мактабда ҳам амалга оширилмоқда. 

Инглиз тили, рус тили ва математика фанларига ихтисослашган хусусий мактабда Ўзбекистон туманилик ёшлар билан биргаликда қўшни Фурқат туманидан ҳам қатнайдиган жами 160 нафар ўқувчилар сабоқ олишмоқда. 

Туман раҳбари амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишиб, аввало унинг сифати ва узоқ муддатларга хизмат қилишига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. 

Бу борада пудратчи ташкилот вакилларига зарурий кўрсатмалар берилди. Масъулларга эса иш жараёни ва унинг фойдаланишга топширилиши арафасида барча меъёрларга амал қилинганлиги, сифат даражасини қатъий назоратдан ўтказиш учун қўшимча равишда тегишли қурилиш-назорат ташкилотларини жалб этиш, уларнинг хулосаларини олиш юзасидан топшириқлар берилди. 

Ўрганишлар давомида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган бошқа шароитлар ва таълим-тарбия жараёнлари билан ҳам танишилди. 

Мактаб ҳудудини доимо озода тутиш, ички ободонлаштириш ишлари ва “Яшил макон” масканларини кенгайтириш юзасидан мактаб маъмурияти ҳам халқ таълими бўлими масъулларига ҳам тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги