Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ўрганишидан сўнг мактабга зарурий жиҳозлар келтирилди
2021-11-29 21:31:19 139
Аввалроқ, Ўзбекистон тумани ҳокимининг Шерзоджон Юлдашевнинг Элчи қишлоғида жойлашган 72-умумтаълим мактабида бўлиб, мавжуд шарт-шароитларни ўрганганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Туман раҳбари билим масканидаги ўқув жараёнлари, ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун яратилган шароитлар билан яна бир бор яқиндан танишиш асносида мавжуд муаммо ва таклифлар билан қизиққан эди.
Ўрганишлар жараёнида мактабда баъзи зарурий мебел маҳсулотлари етишмаслиги аниқланиб, ушбу муаммо ечимини ҳал этиш чоралари белгиланди.
Туман ҳокимлиги томонидан кўрилган бевосита чора-тадбирлар натижасида куни-кеча мактабга 50 та янги парта ва стуллар, шкафлар, ўқитувчилар столлари ва юмшоқ стуллар каби зарурий мебел жиҳозлари етказиб келинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги