Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади

×

 2021-11-29 15:56:48    76

PDF yuklash
Chop etish


“Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–20-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.

Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.

Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.

100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.

Кредитлар деҳқон ва фермерларга:

100 млн сўмгача 14% ставкада;???? кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 3 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.

Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.