Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман йўлсозлари эзгу ташаббус доирасида шу кунгача 1 минг 600 тупдан зиёд дарахт экишди
2021-11-26 23:57:42 133
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ҳаётга кенг татбиқ этиш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тумани ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси меҳнат жамоаси ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Туман йўлсозларининг бугун Яккатут маҳалласида уюштирган ўзига хос ҳашарида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов иштирок этди.
Ўқчи-Яккатут йўналишидаги йўл ёқаларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Эзгу ишда Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳам четда қолишмади.
“Ишчи ходимларимиз билан биргаликда ушбу хайрли ташаббусга “лаббай” дея жавоб бериб, шу кунгача Хайдаробод, Мингтут, Катта Қайнар, Хотамтой ва Яккатут маҳаллалари бўйлаб 1 минг 600 тупдан зиёд дарахт экдик. Режани 5 минг тупдан ошириб, юртимизда экологиянинг яхшиланишига, ҳудудларимиз кўркини янада очишга ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз”, дейди корхона раҳбари Обиджон Джураев.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги