Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат эътиборда
2021-11-26 19:08:00 147
Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми асосида Ўзбекистон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг ҳудудлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.
Сектор раҳбарининг бугунги сайёр қабули туманнинг энг олис ҳудудларидан бири “Бегобод” маҳалласида ташкил этилди.
Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этдилар.
Қабул давомида 30 нафардан зиёд фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита туман раҳбарига 20 га яқин мурожаат келиб тушди.
Сайёр қабулда бегободликлар ижтимоий ҳаётда мавжуд муаммоларни ўртага ташлашди. Шу куни маҳалла кўчаларига янги электр таянч устунлари ва трансформатор ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти сифатини яхшилаш ва аҳоли томорқаларини суғориш, тадбиркорликни ривожлантириш, мактабгача таълим, моддий ёрдам, бандлик, кадастр, уй-жойини таъмирлаш ва оилавий масалалар билан боғлиқ муаммолар тингланиб, уларнинг ечими изланди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Қабулдан сўнг туман ҳокими маҳаллада бўлиб, ҳудудларни ободонлаштириш ва қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Бу борада келгусида давомий равишда бажариладиган ишлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги