Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида пенсия ва нафақа олувчилар сони 31 минг кишидан ошди
2021-11-25 11:18:10 129
Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими маълум қилмоқда.
2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон туман бўлимида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 1 январь ҳолатига нисбатан 1 607 нафар (5,1 фоиз)га ошиб, 31339 нафарни ташкил қилган.
Шундан:
24 572 нафари (78,4 фоизи) ёшга доир пенсия (63,7 фоизи аёллар);
2 634 нафари (8,4 фоизи) ногиронлик пенсия (42,1 фоизи аёллар);
1 143 нафари (3,6 фоизи) боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар (88,4 фоизи аёллар);
2 906 нафари (9,3 фоизи) нафақа олувчилар (70,9 фоизи аёллар);
84 нафари (0,3 фоизи) "Ҳарбий ҳизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига мувофиқ пенсия олувчилар.
2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 1 208 кишига, ногиронлик пенсия олувчилар сони 59 кишига, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оилалар сони 74 оилага ва нафақа олувчилар сони 268 кишига ортган.
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 2 589 нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган.
Шундан, 1 875 нафарига ёшга доир пенсия, 183 нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 132 оилага боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 399 нафарига нафақалар тайинланди.
Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1 885 нафар ёки 6 фоизга кўп.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги