Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Депутатлар эзгу ташаббус доирасида боғ ташкил этишди

×

 2021-11-23 18:26:07    82

PDF yuklash
Chop etish


Юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон тумани аҳолиси, фаоллар, меҳнат жамоалари, корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳам атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, ҳудудларни боғу бўстонга айлантиришда фаол иштирок этишмоқда.

Яшил майдонларни кенгайтириш йўлидаги эзгу ҳаракатга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Туман ахборот кутубхона маркази ҳамда туман ҳокимлиги биноларига туташ майдонда депутатлар ташаббуси билан манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилиб, “Депутатлар боғи” ташкил этилди. 

Туманнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва масканларда дарахт, бута ва гул кўчатларини экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги