Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 219 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод марказ”ни барпо этиш юзасидан белгиланган ишлар жадал давом этмоқда

×

 2021-11-18 22:35:33    101

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар Ибн Сино кўчасидан Ислом қишлоғи йўналиши бўйлаб 1,8 километрлик йўл ҳудудини обод этиб, “Намунавий кўча”га айлантириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур ҳудудда бўлиб, бажарилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. 

Қурувчи-пудратчилар, йўлсоз-мутахассислар томонидан шу кунгача мазкур йўлнинг шу масофадаги қисми кенгайтирилиб, йўл четидаги бетон тўсиқларни қайта ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Йўл четларига янгидан бетон ариқ (лоток)лар ўрнатилди. 

Аҳолини сифатли алоқа ҳамда интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида эски ёғоч таянчлари ўрнига замонавий бетон таянчлари ўрнатилиб, оптик толали алоқа тармоғини тортиш ишлари давом этмоқда. 

Ҳудуд нурафшонлигини таъминлаш учун замонавий кўча чироқлари келтирилиб, уларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бунёдкорлик ишлари доирасида тез орада, янги пиёдалар йўлаги ва велосипед йўлакчаларини барпо этиш, гулзорлар ташкил этиш ҳамда Ислом қишлоғидаги светофорни янгилаш каби тадбирлари ҳам кўзда тутилган. 

Маҳаллани обод ва кўркам гўшага айлантириш мақсадида, унда жойлашган хонадонлар ва нотурар биноларни ҳам бўяш, таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари белгиланган бўлиб, бу борада ҳам ҳудуд фаоллари ташаббуси билан муайян ишлар бажарилмоқда.

Туман раҳбари ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечириб, белгиланган вазифаларни сифатли ва муддатидан кечиктирмасдан якунлаш юзасидан тегишли масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди. Маҳалла раислари, фаолларига эса ободлик ишларида аҳолининг ҳам ўз ташаббусларини намоён этиб, маҳалла кайвониларининг жамоатчилик назоратидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги