Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўқув-амалий машғулоти ташкил этилди

×

 2021-11-17 11:58:11    153

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.

Бу ҳақда бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Ферузбек Отажонов хабар бермоқда.

Мазкур ўқув-амалий машғулоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2021 йилдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сонли қарори асосида ишга туширилган “Е-mamuriy ish” электрон тизимидан тўғри ва самарали фойдаланиш масалаларига бағишланди.

Қўқон шаҳридаги “Темирйўлчилар саройи” мажлислар залида ташкил этилган ўқув-амалий машғулотда Фарғона вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Бюронинг Қўқон шаҳри, Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат, Бешариқ, Бувайда, Боғдод, Данғара, Учкўприк, Риштон бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари иштирок этиб, кун тартибидаги масала юзасидан билим ва кўникмаларини яна бир бор оширдилар.