Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 225 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг "Тиббиёт ходимлари куни" байрами муносабати билан соҳа ходимларига табриги

×

 2021-11-13 12:14:13    84

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, азиз тиббиёт соҳаси ходимлари ва фахрийлари!

Аввало, сиз қадрли касб эгаларини Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Саломатлик инсон учун улуғ неъмат. Шу сабабли ҳам шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея, эътироф этилади. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига дахлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни ўз зиммаси олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган Сиз азиз тиббиёт ходимлари ҳар қанча эъзозга муносибсиз.

Туну кун ўзларининг фидокорона меҳнати билан халқимизга мустаҳкам соғлик-саломатлик улашиб келаётган қадрли тиббиёт ходимлари ва сизлар орқали туманимизнинг барча шифокорлари, соҳа фидоийларини қутлуғ касб байрамингиз билан самимий қутлашдан мамнунман.

Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, сизнинг маҳоратингиз, малака ва маъсулиятингиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида муҳим ўрин эгаллайди.

245 мингдан зиёд туманимиз аҳолиси саломатлиги йўлида буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари сифатида бор билим ва тажрибасини аямай, матонат кўрсатиб келаётган минглаб тиббиёт ходимларининг ҳар куни қаҳрамонликдан, хайрли ишлардан иборат десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз бўйича соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Ўтган 2020 йилдан буён бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам Covid-19 пандемияси билан боғлиқ синовли кунларда сиз азиз шифокорлар ҳамда тиббиёт ходимларини ўз маҳорат ва масъулиятларингизни намоён этиб, кўринмас ёв билан мардонавор кураш олиб бориб, жасорат кўрсатиб келаётганингизни ҳам эътироф этиб ўтмоқчиман.

Қадрли туманимиз тиббиёт ходимлари!

Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан муборакбод этиб, халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилайман. Албатта, барчангизга, соғлик саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошман!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Шерзоджон ЮЛДАШЕВ

Ўзбекистон тумани ҳокими