Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Навбаҳор” маҳалласида бир кунда 150 туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди

×

 2021-11-09 11:16:34    177

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммилий лойиҳасини амалга ошириш, дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” тадбирлари Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳ ва қизғин шижоат билан давом этмоқда.

“Навбаҳор” маҳалласи туман марказидан 25 чақирим олис масофада жойлашган.

Навбаҳорликлар ҳам шу кунларда ушбу эзгу ташаббус доирасида фаоллик кўрсатишмоқда. 

Бугун маҳалланинг Мустақиллик кўчасида жойлашган катта йўл ёқасига павловния, настарин (сирень) каби 150 туп дарахт кўчатлари экилди.

Бу ҳақда бизга маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хуршиджон Боратов хабар бермоқда.

“Бугуннинг ўзида 150 туп кўчат ўтқазиш билан биргаликда, эртагаликка яна 200 тупдан ортиқ ана шундай ноёб дарахтларни экиш учун жой ҳозирлаб ҳам улгурдик. Кўчатларимиз тайёр. Хайрли ташаббусни маҳалламиз ёшу нуронийлари кўтаринки ғайрат-шижоат билан қўллаб-қувватламоқдалар. Ташаббускор маҳалладошларимизга туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам кўмакка етиб келишган. Барчаларига раҳмат. Яхшидан боғ қолади, албатта”, дейди маҳалла раиси.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги