Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 227 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Кексалар туризми ойлиги” доирасида Мурувват уйи яшовчилари учун саёҳат ташкил этилди

×

 2021-11-08 10:14:25    97

PDF yuklash
Chop etish


Кексаларимизни эъзозлаш, уларга томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш мамлакатимиз бугунги кун ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ҳукуматимизнинг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон туманида ҳам кексалар ва ногиронлиги бўлганларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири, куни кеча тумандаги Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйида ташкил этилди. 

Туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Мурувват уйи яшовчилари учун Худоёрхон Ўрдаси меъморий ёдгорлиги, Қўқон ўлкашунослик музейига саёҳат уюштирилди. 

Саёҳат давомида туман маданият бўлими жамоаси томонидан интернат уйи яшовчилари учун куй-қўшиқлардан иборат дастурлар тақдим этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати