Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида муҳим масалалар кўриб чиқилди
2021-11-05 22:09:42 121
Бугун, 5 ноябр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида; “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурини 2021 йилнинг 9 ойлик ижроси; Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида; Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга ажратилган маблағларни ишлатилиши тўғрисида; Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари таркибини қайта шакллантириш ва тегишли йўналишлар бўйича доимий комиссиялар тузиш ҳамда тумандаги “Мингтут”, “Ўрта қишлоқ”, “Даштчўлпон” ва “Қораёзбобо” маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллар йиғилиши томонидан фуқароларнинг илтимосномаларига асосан ушбу йиғинлар ҳудудларида янги маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш ҳамда “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш таклифларини кўриб чиқиш каби масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Сессия ишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан қизғин муҳокамалар олиб борилди. Маърузачилар ҳамда сессияда иштирок этган бошқа мутасаддилар ҳалқ вакилларининг саволларига жавоблар беришди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги