Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кенагасликларнинг мурожаати асосида маҳаллага янги электр тармоғи тортилмоқда
2021-11-02 15:11:17 161
Ўзбекистон туманида масъул раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотлари, жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан манзилли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, “Зиё Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғини Кенагас маҳалласида яшовчи фуқаролар бир муддат аввал туман ҳокимидан ҳудудда электр таъминоти сифатини яхшилаш, янги тармоқ тортишда амалий ёрдам сўраган эди.
Маҳалла аҳлининг мурожаатлари асосида сектор раҳбарининг ташаббуси билан, бевосита ҳокимлик ва туман электр таъминоти корхонаси томонидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.
Айни кунларда ушбу маҳаллага 2,5 км.лик янги электр тармоғи тортиш билан биргаликда, ушбу тадбирни амалга ошириш учун қўшимча равишда яна 12 та янги электр таянч устунлари ўрнатилди.
Янги электр кабелларини тортишда хизмат қилаётган туман энергетикларига маҳалла аҳли вакиллари ҳам яқиндан кўмаклашмоқдалар.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу маҳаллада бўлиб, белгиланган кўрсатмалар ижроси, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларнинг кайфияти билан қизиқди. Фуқароларнинг турмуш тарзи ва бошқа таклиф-муаммоларини ҳам ўрганди.
Соҳа масъулларига белгиланган вазифаларни сифатли бажариб, аҳоли хонадонларини муддатидан кечиктирмай янги электр тармоғига улаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати