Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик курашчи Зиёдахон Эргашева жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди
2021-10-30 16:17:09 152
Куни кеча, Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича 19-жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туманилик спортчи Зиёдахон Эргашева бронза медалини қўлга киритди.
Татаристон пойтахтидаги “Ак Барс” спорт саройида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги ушбу нуфузли мусобақада 38 давлатдан 250 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди.
Қувонарлиси, 76 кг. вазнда баҳсларда қатнашган Яйпанлик Зиёдахон Эргашева мусобақанинг бронза медали соҳибасига айланди.
Умидли ёш белбоғли курашчи туманнинг “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади.
Айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси ҳисобланган Зиёдахон спортнинг ушбу тури бўйича илк ва асосий сабоқларини туманнинг фахрий белбоғли курашчиси, спорт устаси, олий тоифали мураббий ва халқаро тоифадаги ҳакам Абдувоҳид Юнусовдан олган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги 18 нафар терма жамоамиз аъзолари (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни банд этишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати