Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғонага 50 минг дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси олиб келинди
2021-10-30 10:17:31 140
АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистонга 273 минг 780 доза Pfizer-BionNTech вакцинаси етказиб берилган эди. Республика махсус омборидан тақсимланган ҳолда, кеча 29 октябрь куни Фарғона вилоятига 50 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакциналари олиб келинди.
Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Шу кунга қадар республика бўйича 12-18 ёшли 176 791 нафар ўсмир коронавирусга қарши эмланган. Фарғона вилоятида ҳам шу ёшдаги болалар коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланмоқда.
“Бу вакциналар болалар ота-оналари ва васийларининг розилиги билан мамлакатнинг исталган эмлаш пунктида эмлашлари мумкин” дейилади бошқарма хабарида.