Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2021-10-23 17:13:56 144
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида 18 октябрь куни ёнғин рўй берди. Одамлар орасида қасддан ёқиб юборилди деган гаплар юрибди" деган мазмундаги хабар тарқалди.
Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 03:31да Ўзбекистон тумани "Пасткиқўриқ" МФЙ Туркистон кўчасида жойлашган хўжалик дўконини ёнаётганлиги бўйича туман ИИБ навбатчилик қисмидан туман ФВБ га хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан ёнғин-қутқарувчилари ҳодиса жойига соат 03:41 да етиб боришган. Ёнғин соат 03:43 да қуршаб олинган ва 04:20 да бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғинда 70 кв.м. майдонда ички қисми ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ёнган. Ёнғиндан бинонинг 100 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва куйганлар мавжуд эмас.
Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати