Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди
2021-10-21 21:06:31 142
Ўзбекистон туманидаги ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва меҳнат жамоаларида 21 октябрь-Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди.
Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири, “Она тилим, сарчашмангдан сархуш дилим!” номи билан туман маданият бўлими томошалар залида бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, маънавият ва маърифат маркази тумaн бўлинмaси ҳамда маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, ўқувчи-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар ўзбек тилимизнинг халқаро нуфузи, жозибадорлиги ва имкониятлари юқорилиги, аждодларимиз эъзозлаган мазкур бебаҳо бойликни бугунги ёшлар ҳам асраб, моҳиятига путур етказмасдан бойитиб, авлодларга етказиши лозимлиги ҳақида таъкидлашди.
Ёшлар томонидан она тилини улуғловчи шеърлар ўқилиб, куй ва рақслар ижро этилди. Ташкилланган кўргазмалар, намойиш этилган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.
Тадбир давомида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида ижодий ишлар танловида, байрамга бағишланган турли чиқишларда ғолиб ва фаол деб эътироф этилган ижодкор ёшлар ҳамда соҳа вакилларига ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати