Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Судьялар фаолияти очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳоланади

×

 2021-10-20 20:27:01    151

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 20 сентябр куни “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига бир қанча ўзгартиш ва қўшимчаларкиритилди.

Унга кўра, Кенгаш вазифлари қаторига судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқиб, принципиал баҳолаш қўшилди.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.

Қонунчиликка киритилган бу каби ўзгаришлар судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлашга, фуқаролар ва тадбиркорлик субьектларининг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида “адолат қўрғони”га айланишга ҳамда фуқароларнинг одил судловга нисбатан ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Миркомил Мирмақсудов,

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси,

Шодиёр Умаров,

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди судъя ёрдамчиси