Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат эътиборда: хайрли ишларда меҳр ва эътибор мужассам
2021-10-19 22:31:51 151
Ўзбекистон туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Бу борада айниқса, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарларига ана шундай фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз муддатида ижро этишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Шу каби мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
“Қайқуобод” маҳалласида яшовчи Қаюмахон Исомиддинова узоқ йиллар “Ғаниобод” давлат хўжалигида меҳнат қилиб, нафақага чиққан. 71 ёшли онахон икки йил аввал инсультни бошидан ўтказади. Оқибатда бу касаллик унинг ногирон бўлишига олиб келади.
Қўрғончалик 47 ёшли Абдубанно Нишонов эса кўп йиллар пайвандчилик билан шуғулланган. 3 фарзанднинг отаси ҳам кутилмаганда, шу йилнинг сентябр ойида инсультга чалиниб, ўзи мустақил ҳаракатлана олмай қолади.
Туман раҳбари улар билан учрашиб, ўзлари ва оила аъзолари билан суҳбат қурди. Хонадон ва оилаларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди. Беморларга шифо тилаб, мурожаатларига асосан ногиронлик аравачалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳудуд тиббий патронаж масъулларига шу каби оилаларга, айниқса беморларга алоҳида ва доимий эътибор қаратиш юзасидан кўрсатма-топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати