Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муҳим сиёсий тадбирга оз муддат қолди, унга пухта тайёргарлик эса долзарб масала
2021-10-14 22:37:07 164
Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сайловга алоқадор мутасадди раҳбарлар билан биргаликда Яйпан шаҳридаги 979-сайлов участкасида олиб борилаётган тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.
24 октябр куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнда Ўзбекистон туманидан 153 минг 547 нафар сайловчи иштирок этиши кутиляпти. Туманда 76 та сайлов участкалари ташкил этилган.
Айни пайтда Яйпан шаҳридаги 979-сайлов участкасида сайловга ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Сайлов участкаси хоналари қонунчиликда белгиланган талаблар асосида жиҳозланган. Хусусан, сайлов участкаси зарур барча техника воситалари ва тегишли адабиётлар билан таъминланган. Овоз бериш кабиналари, стационар ва кўчма сайлов қутилари тайёрланган. Сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги тарғибот воситалари кўринарли жойга осиб қўйилган.
Сайлов қонунчилигига мувофиқ бугундан мазкур сайлов участкасида ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланган.
Мазкур сайлов участкаси фаолияти билан танишув давомида туман ҳокими сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (СЖБАТ) ҳамда бошқа электрон, онлайн тизимларни ишлаши ҳамда масъул ходимларни ушбу электрон тизимлардан қай даражада самарали фойдаланаётганини билан қизиқди.
Туман раҳбари мутасаддиларга оз муддат қолган муҳим сиёсий тадбирни барча босқичларини ана шундай қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда ташкил қилиш, сайловларни очиқ, ошкора ва холислик мезонлари асосида юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати