Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янгиҳаёт қўрғонидаги мактаб филиали мукаммал таъмирланмоқда
2021-10-12 22:45:05 144
Ўзбекистон туманининг 2-сектор ҳудуди – Янгиҳаёт қўрғони (собиқ Гулистон массиви) да 45-умумтаълим мактабининг филиали мавжуд.
45-мактабнинг ўзи Қумбосди қишлоғида жойлашган бўлиб, Янгиҳаёт қўрғонидан 8 км. узоқликда жойлашган.
Хозирда ушбу мактаб филиалида 140 нафар ўқувчи-ёшлар таҳсил олишади.
Ҳудуд аҳолиси, ота-оналарнинг мурожаатларига асосан маънан эскирган ушбу мактаб биноси айни кунларда 2-сектор-вилоят прокуратураси ташаббуси билан мукаммал таъмирланмоқда.
Ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилишига 500 млн. сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари сарфланиши режалаштирилган.
Таълим даргоҳининг тез муддатларда фойдаланишга топширилиши билан, 200 нафардан зиёд янгиҳаётлик ўқувчилар ҳамда уларнинг устозларига қулай ва замонавий шароитлар яратилади.
Билим масканини янги қиёфага келтириш, олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш жараёнлари билан танишган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Мирзобедил Назаровлар қурувчи-мутахассислар билан бунёдкорлик ишлари юзасидан фикр алмашиб, бу борада келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати