Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сўнгги кунларнинг ўзида Ўзбекистон туманидаги 3 та маҳаллага 68 та электр таянч устунлари ўрнатилди. Яна 4 тага маҳаллага 110 дан ортиқ ана шундай устунлар, Дўстлик МФЙга эса янги трансформатор етказиб келинди
2021-10-11 21:46:32 137
Шу кунларда Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан белгиланган ишлар жадал давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан ҳамда туман ҳокимининг жойлардаги сайёр қабулларда фуқароларнинг айнан ушбу масаладаги мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, маҳаллаларга янги таянч устунларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, сўнгги кунларда Яйпан шаҳар “Эски Яйпан” маҳалласига дастур асосида 42 та электр бетон таянч устунлари етказиб келиниб, тўлиқ ўрнатиб бўлинди. Маҳаллага аввалроқ ана шундай устунлардан 30 таси ўрнатилган бўлиб, уларнинг жами сони 72 тага етди.
Шунингдек, “Қайқуобод” маҳалласига сентябр ойининг 2-ярмида дастур асосида 31 та таянч устунлари ўрнатилган бўлса, туман ҳокими сайёр қабулларидаги мурожаатлар асосида куни-кеча яна 12 та ана шундай устунлар маҳаллага “экилди”.
Аҳоли мурожаатлари асосида туман ҳокимлигининг ташаббуси билан “Нурсух” МФЙ ҳудудига эса жами 51 та таянч устунлари келтирилиб, бугуннинг ўзида улардан 24 таси “Қақир 2” маҳалласига ўрнатилди. Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари “Қақир 2” маҳалласига яна 12 та, “Юқори” маҳалласига эса 15 та мавжуд устунларни ўрнатиш ишларини давом эттиришади.
“Зиё Нурсух” МФЙнинг Кенагас ва Ўрмон Ҳайдаров номли маҳаллаларига ҳам 5 та ана шундай устунлардан ўрнатиш ишлари бажарилади.
Мурожаатлар асосида “Олмазор” маҳалласига ҳам 25 та таянч устунлари ўрнатилиши белгиланган бўлиб, улардан 19 таси ҳудудга етказиб келинган.
“Учбулак” МФЙнинг “Бунёдкор” кўчасига 14 та устунлар ўрнатиб улгурилган бўлса, ана шундай устунлардан яна 13 таси “Обод юрт” кўчасига “экиш” учун шай қилиб қўйилган.
“Дўстлик” МФЙдаги мавжуд 115-сонли, 250 кВА бўлган ТПни юкини енгиллатиш учун бугуннинг ўзида яна янги 250 кВА бўлган трасформатор маҳаллага етказиб келинди.
“Катта Тагоб” маҳалласидаги 306-сонли трасформатор юкини енгиллатиш мақсадида эса ҳудудга 24 та янги таянч устунлари етказиб келинмоқда.
Туман аҳолиси учун электр таъминоти сифатини яхшилаш борасидаги ана шундай тадбирлар давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати