Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 259 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг бугун навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида куни-кеча тумандаги 13-мактабда рўй берган ноҳуш ҳолат муҳокама қилинди

×

 2021-10-08 18:16:08    127

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 8 октябр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳалқ таълими бўлими масъул ходимлари, таклиф этилган ташкилот ва муассасалар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Навбатдан ташқари ўтказилган сессия кун тартибига киритилган ягона масала, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг жорий йил 5 октябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон туманидаги 13-умумтаълим мактаби директори Ф.Исроилова билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилишга туман Кенгашидан розилик олиш ҳақида”ги масала депутатлар иштирокида муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўз олганлар бир неча кун аввал тумандаги 13-умумтаълим мактаби директори ва мусиқа фани ўқитувчиси ўртасида рўй берган нохуш воқеа, директорнинг ўқитувчига тарсаки туширганини хеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмаслигини, кейинги воқеалар ривожи ва ушбу ҳодиса интернет тармоқларида ҳам жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлганлигини таъкидладилар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда туман Кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан батафсил ўрганишлар олиб борилганлиги қайд этилиб, депутатлар гуруҳи вакили томонидан ушбу ўрганиш хулосаси ўқиб эшиттирилди.

Сессия иштирокчилари, яъни депутатлар ўз чиқишларида афсуски, ўрганиш натижалари давомида ушбу зиё масканидаги ўзаро соғлом муҳит барқарор эмаслиги, бу эса мактабнинг кейинги тақдири, ёш авлодга муносиб таълим-тарбия беришда ҳам салбий таъсир кўрсатишидан ташвишда эканликларини таъкидлашди.

Сессия давомидаги батафсил муҳокамалардан сўнг, Кенгаш мазкур масала юзасидан ўз қарорини қабул қилди.

Туман Кенгаши депутатлари томонидан тумандаги 13-умумтаълим мактаби директори Ф.Исроилова билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилишга розилик бериш ҳақидаги қарори вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этиладиган бўлди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бу борада энг азиз ва шарафли касб эгалари билан боғлиқ бўлган ушбу салбий воқеа ачинарли эканлигини таъкидлаб, соҳа масъуллари, хусусан туман ҳалқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчиси Н.Сиддиқовани ҳам келгусида бу каби ҳолатларни йўл қўймаслик юзасидан қатъий огоҳлантирди. Педагогик жамоаларда доимо соғлом муҳит барқарор бўлишини таъминлаш юзасидан барча зарурий чора-тадбирларни кўриш топшириғи берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги