Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими юз билан юзлашганлар ҳолидан хабар олди
2021-10-07 21:30:57 155
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Кексалар ҳафталиги” доирасида бугун тумандаги 100 ёш билан юзлашган кайвони онахонлар ҳолидан хабар олди.
106 ёшни қаршилаган Хажалой она Исматиллаева “Эски Яйпан” маҳалласида истиқомат қилади. Узоқ йиллар давлат хўжалиги (совхоз)да ишлаган кайвони онахон анча тетик. Бугун у уч фарзанди, 11 набираю, 30 эварасининг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.
Каримободлик Бибинисо она Тиллаева эса 101 ёшда маҳалланинг ёшу-каттаси эътиборида. Онахон 3 фарзандни тарбиялаб вояга етказди. 8 набираю, 10 та эваранинг суюкли момоси. Бутун умри меҳнат билан ўтган онахон ҳозир ҳам бардам.
Туман ҳокими ҳар икки мўътабар онахоннинг хонадонида бўлиб, уларнинг дуосини олди.
Улар билан суҳбатда узоқ йиллик хизматларини эътироф этди. Умрлари янада узоқ, соғликлари эса мустаҳкам бўлишини тилаб, ўз совғаларини тақдим этди.
“Ҳамиша ҳурмат-иззатимиздасизлар, яна кўп йиллар эвараю-чевараларни ҳам роҳатини кўринглар, мана шу гуллардек ҳамиша очилиб юринглар”, дея илиқ тилакларини билдирди туман ҳокими.
Асрни қаршилаган онахонлар ҳам юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун дуога қўл очиб, кекса нуронийларга бўлаётган эътибордан мамнунликларини айтишди.
"Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар туманда ана шундай кўтаринки руҳда ҳамон давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати