Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот
2021-10-06 21:01:07 124
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев бугун "Нурсух" маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
1-сектор биносида ташкил этилган мазкур қабулда, нурсухликлардан ташқари, Бузуқўрғон, Зиё Нурсух, Оқмачит ва Қудаш каби қишлоқлардан ташриф буюрган ўндан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этган қабулда фуқароларнинг коммунал соҳалар, маҳалла ва ҳудудлардаги ижтимоий объектлар инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорлик, кадастр ҳамда бошқа масалаларга оид муаммо ва таклифлари тингланди.
Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, уларни ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Айрим муаммоларга бугуннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, қолганларига ўрганиб чиқиш учун муддатлар белгиланди.
Туман раҳбари қабул сўнгида, мутасаддиларга барча мурожаатлар ҳал этилиш даражасини ўз назоратига олишини таъкидлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати