Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 243 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик бир гуруҳ ёшларга фуқаролик паспортлари топширилди

×

 2021-09-30 23:56:05    88

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги 48-умумтаълим мактабининг 16 ёшга тўлган 30 нафар йигит-қизларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тарзда ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Фарғона вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Юнус Марксов ва бир қатор расмийлар иштирок этишиб, ёшларимизни катта ҳаёт остонасига қўйган илк қадамлари билан табрикладилар ва вояга етган 30 нафар ўғил-қизларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини топширдилар.

ID-карта шаклидаги янги биометрик паспортларини қўлларига олган ёшлар юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишга бор куч-ғайратларини намоён этишларини таъкидладилар.

- Илк бор паспорт олишимиз туманимиз раҳбарлари, яқинларимиз ва оила аъзоларимиз иштирокида бундай тантанали кечганидан беҳад хурсандман. Мактабни битиргач, Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ўқишга кириб, соҳанинг етук мутахассиси бўлмоқчиман. Орзуимга эришишимда, ҳозирда менга таҳсил бераётган устозларимнинг ҳиссаси улкан бўлади, албатта. Барча устоз-муррабийларимни бугунги касб байрамлари билан дўстларим номидан ҳам табриклайман, - дейди бегободлик шу мактаб ўқувчиси Жавохир Алижонов. 

Маросим ёшларнинг дил изҳорлари, бадиий чиқишлари, куй-қўшиқ ва рақслари билан ҳақиқий байрамга айланиб кетди.   

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати