Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Раддия
2021-09-28 10:39:23 126
Ижтимоий тармоқларда “Ўтган ҳафта шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон туманида бюджет ташкилотлари ходимлари пахта теримига мажбуран олиб чиқилди” мазмунида хабар тарқалди.
Ушбу хабар ҳақиқатдан йироқ ва ёлғон бўлиб, навбатдаги асоссиз материал ҳисобланади.
Ушбу ҳолатда ҳам, туманда жорий йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш ишлари тумандаги “Булут текстил” МЧЖ пахтачилик кластери томонидан белгиланган тартиб ва мутлақо ихтиёрлик асосида ташкил этилган.
Хусусан пахтачилик кластери ва фермер хўжаликлари томонидан тузилган шартнома асосида туманда пахта терими жараёнлари фақат фермер хўжаликлари аъзолари ва кўнгилли теримчилар томонидан амалга оширилмоқда.
Хабарга илова қилинган фотосуратларда эса, пахтачилик кластери томонидан кўнгилли теримчиларга қулайлик яратиш мақсадида, яъни уларни яшаш манзилидан узоқроқ бўлган пахта далаларига марказлашган ҳолда етказиш ва теримдан сўнг белгиланган манзилга олиб келиб қўйиш учун ташкилланган жараёнлар акс этган.
Шу ўринда, бутун мамлакатимиз ҳудудларида бўлгани каби, Ўзбекистон туманида ҳам жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, кўнгилли теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан назоратни таъминлаш бўйича тегишли масъул ташкилот ва органлар томонидан зарурий чора-тадбирлар белгиланган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги