Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 104 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида қўл жанги бўйича “туман ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилди

×

 2021-09-27 21:11:57    74

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида спортнинг қўл жанги тури бўйича туман ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси Фарғона вилоят бўлими, туман ҳокимлиги ва бир қатор спорт ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 2 кун давом этди.

Унда вилоятимизнинг 10 дан ортиқ шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 250 нафардан зиёд ёш спортчилар иштирок этди. 

Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, федерациянинг Фарғона вилоят бўлими раҳбарининг ўринбосари Файзулло Ортиқбоев иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларини самимий муборакбод этишди ва беллашувларда омадлар тилади.

Асосий мақсад сифатида кенг жамоатчилик ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ёш спортчиларнинг маҳоратини оширишга қаратилган спорт тадбири қизғин курашларга бой ўтди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати