Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эътибор ва рағбат ортида янги ютуқлар ҳамиша бисёр: туман ҳокими ҳудудларда пахта йиғим-теримининг бориши билан танишди
2021-09-24 17:39:02 147
Бугун Ўзбекистон тумани далаларида иш қизғин. Қулай фурсат ва даромад манбаидан фойдаланиб қолаётган кўнгилли теримчилар пахта ҳосили йиғим-теримида астойдил иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Нурсух Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудидаги “Султонқодир ота”, “Мулла Абдуқодир”, “С.Азизов” ММТП ҳудудидаги “Аюбжон Шокиржон” ва “Қораёзбобо” фермер хўжаликлари пахта майдонларида бўлиб теримчилар билан учрашди.
Бегобод қишлоғида деҳқончилик қиладиган “Султонқодир ота” фермер хўжалиги миришкорлари шу кунгача 186 тоннадан ортиқ режасини ярмини уддалашди. “Мулла Абдуқодир” фермер хўжалиги эса 185 тоннадан ортиқ улкан “оқ олтин” хирмонини эрта-индин тўлиқ яратиб, зафар остонаси яқинида турибди. “Аюбжон Шокиржон” фермер хўжалигида ҳам шу кунгача 54 тоннадан ортиқ хирмон уюлди, далада эса терим суръати пасайгани йўқ. Кўп тармоқли “Қораёзбобо” фермер хўжалиги миришкорлари ҳам тез муддатларда режадаги 81 тоннадан ортиқ хирмонни йиғиб, меҳнат зафарига эришиш арафасидалар.
Туман ҳокими теримчилар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитлар билан танишилди.
Мутасаддиларга, фермер хўжаликлари раҳбарларига кўнгилли теримчилар учун барча муносиб шароитларни яратиб бериш, иссиқ овқат, терим пулларини ўз вақтида ва белгиланган миқдорда бериб бориш, шунингдек бор имкониятларни ишга солиб, ҳосилни нес-нобуд қилмай, сифатли йиғиб териб олиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Энг кўп пахта терган теримчиларга эсдалик совғалари топширилди. Самимий тилаклар, минннатдорчиликлар кўнгилларга илиқлик олиб кирди.
Ёши улуғлар томонидан пахта мавсумига барака, теримчиларга куч-қувват тилаб дуолар қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати