Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СОЛИҚЧИ- ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ
2021-09-23 16:19:57 140
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси “Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш” бўлими “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш” шўъбаси томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига қатор амалий кўмаклар кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, мазкур тадбиркорлик субъектларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларга тузатишлар киритишда хамда солиқ органларига алоқадор бошқа масалалар ёрдам кўрсатилиши натижасида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 1046 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шулардан 605 та субъектларнинг хатоликлари бартараф этилди.
Фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш учун кредит маблағлари олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари банкларига кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб мурожаат қилинганлиги натижасида туманда фаолият юритаётган “YASHIL YAPROQ INVEST” МЧЖга хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 700 млн. сўм, "UMARXON OTA MARKET" оилавий корхонасига савдо фаолиятини ривожлантириш учун 70 млн. сўм, "BIZNES ZERO-MAX" МЧЖга фаолиятини ривожлантириш учун 270 млн. сўм ва "SANJAR NODIR HAMKOR" МЧЖга фаолиятини ривожлантириш учун эса 230 млн. сўм миқдорда кредит ажратилишида амалий ёрдам берилди.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 14 та тадбиркорлик субъектларининг ҚҚС солиғидан мавжуд бўлган 17345,3 млн. сўм ортиқча тўловларини қайтаришда амалий ёрдам берилди.
Солиқлар иқтисодиётимизнинг устуни ҳисобланиб, ижтимоий тараққиётимиз манбасидир.
Шундай экан, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳам тизимда давом этаётган ислоҳотларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришга яқиндан кўмакчи бўладилар.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
Ўз тадбиркорлик фаолиятингизни янада ривожлантириш йўлида кўмак зарур бўлса, бизга-Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш” шўъбасига мурожаат қилинг.
Мурожаат учун тел: 73-539-26-50, 97-413-02-32
Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси