Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайлов қонунчилиги ва амалиёти
2021-09-20 17:56:01 169
Шу йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади. Президент сайлови илк марта янги Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилишини мухим сиёсий янгилик деб баҳолашимиз мумкин.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқлик ва шаффофлик тамойилларига таянган ҳолда ўтказилиши учун 2021 йил 31 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Қонун билан Сайлов кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Яъни, манфаатдор шахс сайлов комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланди. Аввалги қонунчилик бўйича судга ёки юқори турувчи сайлов комиссиясига мурожаат қилиш мумкин бўлганди.
Шикоят бериши мумкин бўлган манфаатдор шахс номзод кўрсатган сиёсий партиялар, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар бўлиши ҳам мумкин.
Сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар белгиланган.
Сайловга оид ҳуқуқбузарликлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда алоҳида боб ажратилган. Сайлов ва референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 9 та ҳолатда маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ҳам сайлов қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи алоҳида нормалар мавжуд. Бу нормалар, Жиноят кодексининг
146-моддасида сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун, 147-моддасида эса сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик назарда тутилган.
Бундан ташқари, Сайлов кодексининг 96-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилиниши,бу қарор устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиш мумкинлиги қатъий белгиланди.
Т.Вахобов
Фарғона вилоят судининг судьяси