Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” қўшни Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида файз ва шукуҳга тўла ўтди

×

 2021-09-16 10:11:07    163

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Янгиҳаёт қишлоғида “Уч авлод учрашуви” маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. 

Уч авлод вакиллари – меҳнат фахрийлари, фидоий ишчилар ва ёшларни жамлаган тадбир кўтаринки руҳда ўтди. 

Тадбирда қўшни Қирғизистоннинг Баткен шаҳридан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Учрашувда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барча иштирокчиларни самимий қутлаб, уч авлод учрашувининг мазмун-моҳияти, катта авлод вакилларининг босиб ўтган йўли ёшларга доимо ибрат бўлиши зарурлигини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбарининг қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида юритаётган ташқи сиёсати натижасида, дўст ва биродарлик, ўзаро ҳамкор ва ҳамжиҳатлик таборо кенгайиб бораётганлиги ҳақида сўз юритилди. 

Шунингдек, қардош мамлакат вакиллари ҳам ўзаро алоқалар турли жабҳаларда кундан кунга мустаҳкамланиб бораётганлигини, бу тинчлик-осойишталикни таъминлашда, иқтисодиёт ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Учрашув давомида барча тадбир иштирокчиларига, меҳмонларга юксак эҳтиром, иззат-икром кўрсатилди. 

Ёш ва умидли ижодкорларнинг чиқишлари, турли тилларда янграган куй-қўшиқлари йиғилганларга байрам шукуҳини ҳадя этди.

Ташкил этилган концерт дастури, хонандалар томонидан ижро этилган ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз халқлари миллий қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди. Куй-қўшиқлар ўйин-кулгу ва рақсларга уланиб кетди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати