Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпан шаҳар Ибн Сино кўчаси намунавий кўчага айлантирилади
2021-09-16 00:38:28 175
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрининг Ибн Сино кўчаси, яъни “Булут текстил” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш заводи олдидан Ислом қишлоғига қараб йўналиш бўйлаб 1,8 километр масофадаги йўлда кенг кўламли ободонлаштириш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Хусусан йўлнинг икки четига бўйлаб бетон ариқ (лоток)лар, бетон тўсиқ (бордюр)лар, кўча чироқлари ўрнатилади. Йўл чети бўйлаб гулзорлар ташкил этилиб, ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади. Йўл бўйлаб велосипед йўлакчалари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ йўл белгилари янгиланади. Шунингдек қурилиш-ободонлаштириш ишлари доирасида мазкур йўлдаги сув ариқлари ва суғориш тизими таъмирланиши кўзда тутилган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, тегишли ўринбосарлари, туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи ва бошқа тегишли масъуллар билан намунавий кўчага айлантирилиши режалаштирилган “Ибн Сино” кўчасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ишчи лойиҳа билан танишилиб, кўчани кўркам қиёфага келтириш юзасидан келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Масъулларга йўл четида жойлашган тартибсиз бино ва иншоатларни тегишли тартибда, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига кўра тартибга келтирилиб, ободонлаштириш юзасидан ҳам тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати