Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Қум" маҳалла фуқаролар йиғинига янги трансформатор етказиб келинди
2021-09-15 09:52:49 155
Ўзбекистон туманида маҳаллаларида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналари электр таъминотини яхшилаш борасида қатор амалий ишлари бажарилмоқда.
Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “Қум” маҳалла фуқаролар йиғинида юқори даражадаги юклама билан ишлаётган 493-сонли трансформатор юкини енгиллатиш чоралари кўрилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017–2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Қум” маҳалласига қуввати 100 кВА бўлган янги трансформатор етказиб келинди.
Ушбу трансформатор билан биргаликда яна қўшимча янги таянч устунлари ўрнатиш, янги электр узатиш тармоғини тортиш ишларини бажарилиши натижасида ҳудуддаги 70 га яқин истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати