Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд оилаларда яшовчи ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган болалар учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди

×

 2021-09-15 08:40:59    138

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти прокуратураси ташаббуси билан вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари ҳамкорлигида кеча, 14 сентябр куни Ўзбекистон туманида кам таъминланган оилалар фарзандлари, боқувчисини йўқотган ҳамда болаликдан ногирон бўлган вояга етмаган болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Шухратжон Мустафаев иштирок этди.

Тадбирда 75 нафар болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларни соғломлаштириш ва таълимга жалб этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, тиббий кўрик давомида “иккала оёқ пара парез” ташхиси қўйилган Х.А.га, Тошкент шаҳар 100-сонли махсус мактаб интернатига жойлаштириш учун йўлланма берилди.

Қудаш МФЙ да яшовчи “Чап сон суяк чиқиғи” ташхиси билан назоратга олинган А.Ф. тиббий кўрик натижасига кўра, уй таълимига жалб этилди.

Шунингдек, шу куни уйда якка тартибда таълим олаётган 20 нафар болаларнинг холидан хабар олиниб, уларга таълим олишлари учун зарур воситалар, ўқув қуроллари, 4 нафарига ногиронлик аравачалари берилди.

Ногирон болалар тарбияланаётган эҳтиёжманд оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 та оилага тикув машиналари топширилди.

Бундай тадбирларни вилоятимизнинг бошқа туман ва шаҳар ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти прокуратураси