Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани пахтазорларида иш қизғин, илғор теримчилар эса муносиб рағбатлантирилмоқда

×

 2021-09-14 23:07:22    153

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани пахта далаларида йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Жорий йилда туманимизнинг 148 та миришкор фермерлари 4 минг 650 гектар гектар майдонда пахта етиштирди.

Бу йилги ҳосил учун фермер хўжаликлари “Булут текстил” МЧЖ пахтачилик кластери билан шартномалар тузишган.

Албатта, қаердаки моддий манфаатдорлик бўлса, ўша ерда ишнинг унуми, қилинган ҳаракатнинг самараси ўзини кўрсатади. Хўжалик аъзоларидан ташқари, ихтиёрий тарзда теримга қўшилаётган кўнгилли аҳоли вакилларининг сони кун сайин кўпаймоқда. Теримчилар биринчи теримда муддатидан кечикмай ҳар килограмм терган пахтаси учун тарози бошида бир минг икки юз сўмдан иш хақи олишмоқда.

Бугун юртимизда пахта хирмонининг юксалишига ҳисса қўшиш мажбурий меҳнат эмас, балки оила бюджетига фойда, рўзғорга барака келтирадиган даромад манбаига айланиб улгурган. Асосийси, буни теримчиларимиз ўз фаолияти, меҳнати ва ҳаётида чуқур ҳис этмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев хўжаликларда теримчилар учун яратилган ана шу шароитлар, парваришланган “оқ олтин” ва унинг терими билан танишди.

“Нурсух Ғ.Ғулом” ММТП ҳудудидаги “Уста отақўзи” фермер хўжалиги жорий мавсумда 36,6 гектар майдонда ғўзанинг “С8290” навини етиштирган. Тажрибали фермер, хўжалик аъзолари ва атроф ҳудуд маҳаллаларидан ташриф буюрган кўнгилли теримчилар билан биргаликда 56,7 тонна уруғлик пахта ва 75,4 тонналик техник пахта хирмонини бунёд этишни ўз олдига мақсад қилган.

Туман раҳбари шунингдек, “Мустақил Алимардон”, “Носир Чавандоз” ва “Акбар раис” каби фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлиб, теримчилар билан самимий мулоқот қилди. Пахта теримидан ташқари уларнинг турмуш шароитлари, дарду-ташвишларини тинглади. Кўтарилган масалалар ижроси юзасидан зарурий чоралар белгиланди. 

Теримда фаол иштирок этаётган 60 дан ортиқ илғор теримчиларга рағбатлантирувчи совғалар топширилди. Уларга миннатдорчилик билдириб, оилаларига хотиржамлик ва фаровонлик, ишларига эса унум-барака тилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати