Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Ҳунармандлар маркази” фойдаланишга топширилди

×

 2021-09-13 08:53:08    194

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифида давомида вилоятнинг барча туманларида ишсиз фуқаролар айниқса, аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳунармандлар марказ”ларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.

Ана шу топшириқ ижроси юзасидан Ўзбекистон туманида ҳунармандларнинг янада эркин ижод ва меҳнат қилишини таъминлаш, ўз касбининг усталари бўлган ҳунармандлар етишиб чиқишига эришиш ва қўшимча ишчи ўринлари яратиш мақсадида кўркам ва муҳташам “Ҳунармандлар маркази” қад ростлаб, фойдаланишга топширилди.

Уч қаватли мазкур марказда миллий матоларимиз, ушбу матолардан тайёрланган миллий либослар, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа ҳунармандчилик маҳсулотларидан иборат галерия, тикувчилик, гилам хамда адрас тўқиш дастгоҳлари ўрин олган.

Марказнинг ишга туширилиши билан 300 нафар маҳаллий ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни муқим иш ўрнига эга бўлишларига замин ҳозирланди.

Ҳунармандлар марказининг очилиши маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баходир Холиқов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар, юртимизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, бу орқали янги иш ўринлари яратиш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, тумандошларимизни янги марказнинг фаолият бошлаши муносабати билан самимий муборакбод этдилар.

Меҳмонлар “Ҳунармандлар маркази”да яратилган шарт-шароитлар, туманимиз ҳунармандларининг фаолияти ва уларнинг меҳнат маҳсуллари, кўргазмалари билан танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати