Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2021-09-11 11:30:37 128
“Youtube” хостингидаги “XALQ OVOZI 24” каналида Ўзбекистон тумани Навбаҳор МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар маҳалла ички йўлининг 200 метр қисмини асфальтлаштиришда туман ҳокимлигидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ҳудуд аҳолисининг мазкур мурожаатлари юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Маҳалла аҳолисининг шу масала юзасидан мурожаатлари асосида туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи, хусусан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъуллари томонидан бевосита маҳалланинг ўзида ўрганиш ўтказилди.
2021 йилги манзилли дастур асосида тумандаги мавжуд 75 та маҳаллалардаги маълум ички кўчаларни таъмирлаш юзасидан йил бошида МФЙ Кенгашлари ва вакилларидан таклифлар олинган.
Шу кунгача айнан манзилли дастур асосида туманда 9,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 36,5 км ички йўллар ана шундай таъмирланиб, янгича қиёфа касб этди ва мазкур таъмирлаш-асфальтлаш ишлари давом этмоқда.
Шу жумладан, Навбаҳор МФЙ вакилларининг таклифи асосида маҳалланинг Янгиобод кўчасига 100 метр, Хазратибилол кўчасига 400 метр ва Навбаҳор кўчасига 300 метр, жами 3 минг 200 кв.метр масофада аслфальт ётқизилди.
Маҳалла фуқаролари вакиллари эса юқорида таъкидланганидек, ўз мурожаатларида Навбаҳор кўчасининг яна 200 метр қисмини асфальтлаштиришда амалий ёрдам беришни сўрашмоқда.
Ҳудуд аҳолиси вакилларининг мурожаатларини инобатга олиб, манзилли дастур асосида дастлабки босқичда режага киритилган барча кўчалардаги таъмирлаш-асфальтлаш ишлари якунига етгандан сўнг, Навбаҳор кўчасидаги назарда тутилган 200 метр қисмини ҳам қўшимча равишда асфальтлаш юзасидан албатта тегишли чоралар белгиланиб, амалий ишлар бажарилади.