Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида пахта терими бошланди

×

 2021-09-07 20:58:45    156

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жорий йил ҳосили учун экилган оқ олтинни йиғиб-териб олишга киришилди.

Тумандаги кластер усулида ғўза парваришлаган “Булут текстил” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қабул пунктига илк пахта карвонлари кириб келиш бошланди. 

Жорий йилда туманда 4 минг 650 гектар майдонга чигит экилиб, ғўза мавжуд агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди. Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун 100 та терим отряди ташкил этилиб, 10 мингдан зиёд теримчи жалб этилмоқда. Уларнинг аксарияти фермер хўжаликлари ишчилари ва кўнгилли теримчилардир.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йиллардагидек жорий мавсумда ҳам терим жараённи тартибли ташкил этиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, терим учун белгиланган миқдордаги маблағларни ўз вақтида тўлиқ берилишини назорат қилиш юзасидан туманда барча зарурий чора-тадбирлар белгиланди. 

Туманимизда бу йил 16,5 минг тоннадан зиёд пахта хомашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топшириш мўлжалламоқда. Бунинг учун зарур шароит яратилган, ҳосилни ташиш учун етарли техника воситалари шай ҳолатга келтирилган. 

“Хумор Қушқўноқ юлдузлари” фермер хўжалиги жорий йилда 54,5 гектар майдонда ғўзанинг “Султон” навини парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Айни кунларда хўжалик далаларида етиштирилган ҳосил унинг аъзолари ҳамда “Қушқўноқ” ва “Хайдаробол” маҳалла фуқаролар йиғинидан ташриф буюрган кўнгилли теримчилар томонидан териб олинмоқда. Фермер Азизбек Одиловнинг айтишича, ўртача ҳосилдорликни 40-45 центнерга етказиш ниятида.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати