Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон туманидаги 2 та қишлоққа светофор ўрнатилади
2021-09-06 19:52:16 132
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан ҳудуд аҳолисининг турли масалалардаги мурожаатлари, таклиф ва муаммоларига сифатли ечим топишга эътибор қаратиб келинмоқда.
Тумандаги “Ўқчи” ва “Авғон” маҳаллаларидаги бир гуруҳ фуқаролар бир муддат аввал туман ҳокимлигидан ўз қишлоқларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ёшу-қарига қулайлик яратиш мақсадида светофор ўрнатиш зарурлигини таъкидлаб мурожаат қилган эди.
Ҳар икки қишлоқ аҳолисининг мурожаатлари туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, амалий тадбирлар олиб борилди. Хусусан, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Фарғона йўллардан фойдаланиш УКнинг тегишли хулосалари олинди. Бу тўғрисида норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаси тайёрланиб, regulation.gov.uz га жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Муайян муддатлар оралиғида ягона интерактив порталда жамоатчилик муҳокамасида ижобий баҳоланган ушбу қарор лойиҳаси кейинчалик, адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Олиб борилган барча саъйи-ҳаракатлар натижасида Ўқчи қишлоғидан ўтувчи 4К-895 “Яйпан-Ўқчи-Шойимбек” автомобиль йўлининг 22.0 км.даги чорраҳага (Ўқчи қишлоғидаги Деҳқон бозори ҳудудига туташ чорраҳа) ҳамда Қосим Авғон қишлоғидан ўтувчи А-376 “Қўқон-Жиззах” халқаро автомобиль йўлининг 2.0 км.га (Қосим Авғон қишлоғидан Қўқон шаҳри ҳудудига ўтиш қисми) светофор ўрнатиладиган бўлинди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бу ҳақда электрон қарорга имзо чекиб, ушбу ҳужжат “E-qaror” тизимига жойлаштирилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати