Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик Оқмачит: “Обод қишлоқ”да катта байрам тантанаси

×

 2021-09-01 07:03:10    127

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари йўлга қўйган халқ розилиги йўлидаги яхлит тизим, пухта ва аниқ механизм натижасида Кичик Оқмачит қишлоғи бугун том маънода файзли масканга айланди. 

Мазкур қишлоқда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида ҳам замонавий, ҳам намунавий талаблар асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.  

Мустақиллик айёми арафасида қишлоқда яна кўплаб объектлар фойдаланишга топширилиб, тўй тўйга уланиб кетди. 

Қишлоқдаги энг намунали кўчага айлантирилган эни саккиз, узунлиги беш юз метрли “Мевазор”да байрам тантаналари кенг нишонланди. 

Шу куни қишлоқда янги қад ростлаган янги “Эко бозори” ва “Зиё маскани” ҳам ўз ишини бошлади. 

Кичик оқмачитликларнинг қувончига шерик бўлиш учун маҳаллага ташриф буюрган вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов, туман сектор раҳбарлари йиғилганларни бугунги қувончли шодиёна, янги ва обод масканлар билан муборакбод этишди. 

Қишлоқ аҳли учун байрам концерти уюштирилиб, хақиқий тўйга айланиб кетди.

Кўчада бошида жойлашган, қайта таъмирланиб кўркам қиёфа касб этган “Нуронийлар маскани”да “Уч авлод учрашуви” ҳам ташкилланди. Дошқозонда ош дамланиб, ёшу-кексага ош тарқатилди. Дилдан суҳбатларида бугунги доруломон кунларга шукроналар айтилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати