Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Айём арафасида 100 нафар нафақадаги ва фаол давлат хизматчилари ҳамда 500 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилалар холидан хабар олинди
2021-09-01 06:58:06 133
Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан навбатдаги хайрли тадбир амалга оширилди.
Туман ҳокимлиги вакиллари томонидан кўп йиллар давомида туманимизнинг турли соҳаларида меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган нуроний хизматчилар, фаол ходимлар, шунингдек 500 нафар эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди.
Нафақадаги давлат хизматчилари, фидоий тумандошларимиз ҳамда эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилалар вакиллари билан дилдан суҳбат қурилиб, энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан қутланди.
Ҳамюртларимизнинг фидоий хизматлари ҳамиша қадрли эканлиги, кам таъминланган оилалар эса доимо эътиборда эканлиги таъкидланиб, уларга байрам совғалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати