Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 203 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Соғлиқни сақлаш, маҳалла ва ирригация тизими вакиллари эсдалик нишони билан тақдирланди

×

 2021-08-30 22:18:53    74

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўплаб ватандошларимиз қатори тумандошларимиз ҳам “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган эди.

Мазкур эсдалик нишонлари туманда ўз эгаларига топширилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида ушбу эътирофга сазовор бўлган тумандаги соғлиқни сақлаш, маҳалла ва ирригация тизими фидоийларига эсдалик нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари номидан эсдалик нишонларини ўз эгаларига топширган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳа вакилларини қизғин қутлади.

Ўз ўрнида тақдирланганлар муносиб эътироф учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдириб, бундай эътибор юртимиз ривожи йўлидаги келгусидаги фаолиятларида янада масъулият ва ғайрат бахш этишини таъкидлашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги