Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўқон бозорида ўғирлик қилган Боғдодлик аёлнинг озодлиги чекланди!

×

 2021-08-30 16:03:16    68

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан С.Абдуллаевага (исм фамилияси ўзгартирилган) оид жиноят ишини кўриб чиқилди. С.Абдуллаева 1982 йилда Боғдод туманида туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмайди, муқаддам судланмаган.

Муқаддам судланмаган, бир оиланинг бекаси бўлган аёл ўғирлик жиноятига қўл урди.

Гап шунда-ки, С.Абдуллаева 2021 йил 11 май куни Қўқон шаҳридаги “Ризқ барака савдо комплекси” МЧЖ ҳудудида жойлашган Х.Қодировага тегишли савдо растаси олдига келиб, атрофда фуқаролар кўплигидан, раста эгаси савдога чалғиб турганидан фойдаланиб, савдо растаси устида турган бор йўғи 70.000 сўмлик аёллар кўйлагини яширин равишда талон-торож қилади. Ушбу ўғирлиги осон кўчган С.Абдуллаева нафсининг гапига кириб, ўтган бир соат вақт давомида яна шу бозордаги Р.Нажмиддиновнинг савдо растасидан 45.000 сўмлик бир дона аёллар кўйлагини, И.Икромовнинг савдо растасидан 35.000 сўмлик бир дона аёллар лозимини ўғирлашга улгуради. Лекин С.Абдуллаеванинг ўғирликларини кузатиб келган ИИБ ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олингани сабабли, тўртинчи ўғирлик содир этилиши олди олинди.

С.Абдуллаева суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам фарзандларига кийим олиш учун бозорга келган вақтда, нафсини гапига учиб, такроран ўғирликка қўл ургани, ўғирлаб олган мулкларини ишлатишга ҳам улгурмасдан қўлга олингани, ўғирланган мулклари ИИБ ходимлари томонидан олиниб, эгаларига қайтарилгани, бундай хатони бошқа қайтармаслиги ҳақида кўрсатув берди.

Жабрланувчилар эса ўзларига етказилган зарар қоплангани, ўғирлик жиноятини содир этган С.Абдуллаевага нисбатан енгиллик беришни сўради.

Суд, жиноят ишида тўпланган далилларни текшириб, С.Абдуллаевани ўғирлик жиноятини содир этганликда айбли деб топиб, гарчанд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси талабига кўра, С.Абдуллаевага 5 йилдан зиёд озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши лозим бўлса-да, уни аёллигини, уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, С.Абдуллаевага кеч соат 20:00 дан эрталаб соат 06:00 гача яшаш жойидан чиқмаслик, Ички ишларорганининг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик, бозорларга бормаслик каби тақиқлар юклашни лозим топди.

Элёрбек Хакимов 

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси