Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 95 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Судлар тўғрисида”ги қонундаги янгиликлар

×

 2021-08-24 19:16:22    133

PDF yuklash
Chop etish


Жамиятда инсон хукуқ ва эркинликларини хурмат қилиш маданиятини шакллантириш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш, бунинг учун хукуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантириш лозим.

Суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давоми сифатида янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Судлар тўғрисидаги қонуни қабул қилиниб, ушбу хужжатга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилиши белгиланди. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл кўйилиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур қонун билан суд тизими тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасида:

-  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;

-  Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

-  ҳарбий судлар;

-  Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;

-  Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;

-  фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шақар судлари;

-  жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;

-  туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;

-  туманлараро маъмурий судларидан иборатлиги кўрсатилган.

Шунингдек қонунда яна бир қатор ҳолатлар белгиланиб улар қуйидагилардан иборатдир:

Суд мажлисини фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувини қонунда белгиланган тартибда амалга ошириши мумкинлиги кўрсатилмокда.

Суд ишлари юритиладиган тилга нисбатан ҳам талаб белгиланиб, Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилиши белгиланмокда. Шунингдек, одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш хукуқи кафолатланиши, ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмаслиги қатъий кўрсатилган.

Судлар фаолиятини назорат қилиб бориш тартиби белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суд куйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш хуқуқига эга эканлиги кўрсатилган Халқ маслаҳатчисининг сайланиши тартиби ва муддати, уларнинг ёшига нисбатан ҳам талаб куйилган бўлиб 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслахатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланган.

Судьялик лавозимига тайинланганда ёки сайланганда ушбу лавозимда бўлиш муддати кўрсатилган бўлиб, Судьялик лавозимига тайинланганда ёки сайланганда ушбу лавозимда бўлиш муддати кўрсатилган бўлиб, қонун талабига кўра судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги Ю йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз да ври га белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланиши кўрсатилган. Шунингдек, Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун 65 ёшни ташкил этишлиги белгиланган.

Қонунда судьяларнинг ижтимоий ва моддий ҳимоясига ҳам алоҳида тартибда белгиланган бўлиб,

уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланиши,

судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой турар жойи билан таъминланиши,

судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши хуқуқига эгалиги кўрсатилган.

Ўз навбатида ваколат муддати тугаган судьяларнинг ижтимоий ҳимоялаш тартиби ҳам белгиланган бўлиб, ваколатлари муддати тугатилган судьяларнинг уртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолиниши, судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши белгиланган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, суд-хукуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

 

Ш.М.МИРЗАКИРОВ

Жиноят ишлари бўйича

Ўзбекистон туман судининг раиси