Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилмоқда

×

 2021-08-24 16:42:58    153

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 30 июль куни “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб–қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5204-сонли қарори қабул қилинган эди.

Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида кам ана шу тоифадаги 687 оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларининг ҳар бирига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Туман бўйича эҳтиёжманд оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун кийим-бош тўпламлари, мактаб формалари ҳамда ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатлари учун шакллантирилган манзиллий рўйхатга асосан АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали ходимлари томонидан жами 526,5 млн. сўм маблағлари етказиб берилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай эҳтиёжманд оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг холидан хабар олди. Хонадон эгаларига давлатимиз раҳбари томонидан таъсис этилган моддий ёрдам пуллари, туман ҳокимлигининг озиқ-овқат маҳсулотлари топширилиб, байрам тилаклари билдирилди. 

- 3 нафар вояга етмаган фарзандларимиз бор. Сентябрда тўнғичимиз 10-синфга, ўртанчимиз 7-синфга боради, кенжамиз эса 6 ёш. Янги ўқув йили учун фарзандларимизга мактаб формаси ва бошқа ҳаражатларини олиб беришда бу қўллаб-қувватлов жуда бакор келди бизга. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига ташаккур билдирамиз, - дейди ''Беруний'' маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Одилжон Юнусов ва Муножатхон Юнусовалар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати