Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 190 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент эътирофи: Ўзбекистон туманилик тадбиркор - “Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор”

×

 2021-08-20 12:39:18    80

PDF yuklash
Chop etish


Самарали меҳнат қилиб, мамлакат иқтисодиёти юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тадбиркорларга Мустақиллигимизнинг 30 йиллига байрами арафасида давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи миннатдорчилик билдирди. 

Қувонарлиси, ана шу тадбиркорлар орасида Ўзбекистон тумани “Albus cement group” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Яқубов Абдуваққос Абдусатторович “Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор” сифатида Президент эътирофига сазовор бўлди. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги “Albus cement group” МЧЖ қўшма корхонаси таъсисчилари ва барча жамоа аъзоларини ушбу юксак ишонч ва эътироф билан самимий муборакбод этади. 

Корхонанинг келгусидаги янги ва эзгу лойиҳаларини амалга ошириб, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланиши ҳамда юқори рентабелликка эришишида зафарлар тилаб, туманимизнинг янада кўплаб фидоий тадбиркорларини ана шундай юксак эътирофларга сазовор бўлишларига тилакдошмиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати